U-16 Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида уч учрашувда ҳам ғалаба қозонган ҳолда Осиё Чемпионатининг чорак финалига йўл олди.

23 сентябрь куни бош мураббий Темур Олимхўжаев жамоаси КХДР термаси устидан 1:3 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Учрашувнинг 49-дақиқасида Ўзбекистон термаси Жасурбек Умрзоқов ўз жойида турган ҳолда рақиб дарвозасига гол киритди. Дарвозабондан сўнг Расул Юлдашев ва Иброҳим Ғанихонов ҳам икки голга муаллиф қилди. Шимолий Корея футболчилари эса учрашув якунидагина бир гол билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди холос.

Бунга қадар Ўзбекистон ёшлари Осиё биринчилигида Таиланд (5:3) ва Яман (1:0) устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлган эди.

Мусобақа шартига кўра, Ўзбекистон чорак финалда ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ироқ термаси билан учрашади. Ўйинда ғалаба қозонган томон жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Учрашув 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.