Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбати фойдаланишга топширилди, хабар қилмоқда ЎзА. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати йилига 200 минг тоннага оширилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун 104 млн долларлик инвестиция жалб қилинди.

Ўз фаолиятини 2006 йилда бошлаган корхона даставвал йилига 100 минг тонна кальцийлашган сода ишлаб чиқариш имконига эга эди.

Завод маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилиши билан биргаликда, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонга ҳам экспорт қилинмоқда.