21 сентябрь куни пойтахтдаги Сув спорти саройида синхрон сузиш бўйича «Suv parisi» халқаро мусобақаси бошланди. Унда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Словакия, Венгрия, Исроил, КХДР ва Филиппиндан 100 нарфардан зиёд спортчи қиз иштирок этмоқда.

Ташкилотчилар — Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Синхрон сузиш федерацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон термаси Тошкент, Андижон, Самарқанд ва бухоролик 50 нафар спортчи қиздан ташкил топган.

Мусобақалар 25 сентябрь куни якунига етади. Унда уч ёш гуруҳи — А (16−18 ёш), В (13−15 ёш) ва С (12 ёшгача) ўртасида баҳслар бўлиб ўтади. Иштирокчилар соло, дуэт, гуруҳ (8 кишилик) ва комбинация (4−10 киши) йўналишларда имкониятларини синовдан ўтказади.