Эркин кураш бўйича икки нафар мўғул мураббийси Олимпиада-2016 ўйинлари вақтида спортга хос бўлмаган ҳаракатлари сабабли уч йилга дисквалификация қилинди.

Мутахассисларнинг халқаро мусобақалардан четлатилишига мўғул курашчиси Чаньядор Ганзориг ва Ўзбекистон вакили Ихтиёр Наврўзов ўртасидаги Ўйинлар бронза медали учун кечган жанг тугаши билан содир этилган ҳаракатлар сабаб бўлди.

Беллашув якунланишига 10 сония қолганида 7:6 ҳисобида ютаётган Мўғулистон курашчиси қўлларини силкитиб, рақибидан қочганча ғалабани нишонлашга киришиб кетди. Жангда ғолиблик Ганзогир номига ёзилган эди, аммо Ўзбекистон мураббийлар штаби ҳакамга эътироз билдирди ва Наврўзовга балл қўшиб берилди — 7:7.

Якунда ғолиблик ўзбек спортчисининг номига ёзилганидан норози бўлган Мўғулистон термасининг икки мураббийси либосларини ечиб, уларни ҳакамлар жамоаси қаршисида ерга улоқтиришди.

The Guardian нашриинг Халқаро кураш федерацияси мактубига таяниб хабар беришича, дисквалификациядан ташқари, Мўғулистон миллий федерацияси 50,6 минг доллар миқдорида жаримига тортилган.

Видео