Чоршанба куни ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги анъанавий ICTEXPO 2016 кўргазмаси очилди. Тадбир бир вақтда Тошкент ва Наманганда бўлиб ўтмоқда.

Тошкентдаги «Ўзкўргазмасавдо» маркази кўргазма майдони ҳамда Намангандаги «Паҳлавон» спорт мажмуаси ҳудудида 150 компания ўз экспозицияларини тақдим этмоқда. Экспозицияларнинг умумий майдони 1500 кв м ни ташкил этиб, ташкилотчилар уч кун давомида 35 минг кишининг ташриф буюришини кутмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Тошкент, Самарқанд ва бошқа вилоятлар марказларини боғлаган тўғридан-тўғри телекўприк ташкил этилди.

ICTEXPO мобиль алоқа, интернет, телекоммуникациялар, электрон ҳукумат ва электрон тижорат каби мавзули йўналишларга эга. Уларда фаолиятнинг турли йўналишларидаги ахборотлар хавфсизлиги ва уларни сақлаш, интернетга уланиш, ишлаб чиқариш инфратузилмаларини бошқариш ва бошқаларга оид энг сўнгги лойиҳа ва ечимлар тақдим этилган.

Фото

Видео