Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари вазифасини бажаришга киришди, дея хабар қилинди делегациядан. Бунга қадар у Латвия давлат котиби ўринбосари — ТИВнинг сиёсий директори вазифасида фаолият кўрсатган.

Эдуардс Стипрайс дипломатик ваколатхона Тошкентда фаолиятини бошлаган 2011 йилдан буён ЕИнинг Ўзбекистондаги учинчи элчиси бўлди. У болгариялик Юрий Штерк ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.

Эдуардс Стипрайс Латвия, Украина, Норвегия ва Франция давлат мукофотлари соҳиби. Латвия университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган. Франция маъмурияти Миллий мактаби ҳамда Швеция халқаро муносабатлар институтида таҳсил олган. Латиш, инглиз, француз ва рус тилларида суҳбатлаша олади.