20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва «Адолат» социал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди.

Бир кун муқаддам сайловда иштирок этиш учун «Миллий тикланиш» Ўзбекистон миллий демократик партияси ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ҳам сайловда иштирок этиш тўғрисида маълум қилган эди.

МСК беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади. Сайловда иштирок этувчи партиялар рўйхати марказий матбуотда эълон қилинади.