Ўзбекистон Миллий термаси Рио-де-Жанейродаги XV Паралимпия ўйинларини 31 медаль билан якунлади, дея хабар қилди «Газета.uz"га Миллий паралимпия ассоциацияси.

32 спортчидан иборат республика жамоаси спортнинг беш тури (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш ва оғир атлетика) бўйича баҳсларга киришди.

8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон паралимпиячилар медаллар ҳисоби бўйича 15-ўрин (медаллар сони бўйича 12-ўрин)ни банд этди. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1- ўринни, МДХ давлатлари орасида 2- ўрин (1- ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди.

Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа хисобида 1-ўринни эгаллади. Спортчилар томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди.