Август ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх июль ойига қараганда 3 фоизга арзонлаб, 588 ш. б. (шартли бирлик)дан 573 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 556 ш. б. дан 544 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи 3 фоизга пастлади — 635 ўрнига 613 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 575 ш. б. (-3%), икки хонали — 561 (-2%), уч хонали — 577 (-3%), тўрт хонали — 605 (-3%), кўп хонали — 592 (-3%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.