Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Қирғизистон раҳбари матбуот хизматинингхабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни туғилган куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболини ҳам муҳокама қилди.