17 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг VI пленуми бўлиб ўтди, хабар қилди партия матбуот хизмати. Унда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Президент сайловида партия иштироки масалалари муҳокама қилинди.

Пленумда партиянинг навбатдаги VIII қурултойида Сиёсий кенгаш раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Адолат» фракцияси раҳбари Наримон Мажидович Умаров номзоди илгари сурилиши тасдиқланди.

Партия Сиёсий кенгаши пленимуда сўзга чиққанлар бўлғуси Президентликка номзод Наримон Умаровнинг зарур ҳаётий тажрибага эгалиги, партия аъзолари ўртасида ҳурмат-эътибор қозонгани ва сайловда иштирок этиш учун муносиб номзод эканини таъкидлаб ўтди.

«Адолат» партиясининг VIII қурултойи 15 октябрда бўлиб ўтади.