Фарғона водийсидаги хўжалик ва саноат музлаткичлари ҳамда кондиционерларига хизмат кўрсатувчи бир қатор корхоналар озон емирувчи моддаларни ажратиб олиш ва қайта тикловчи замонавий жиҳозларга эга бўлди.

Ускуналар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистондаги БМТТД ҳамда «Ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатлар ҳудудида озон емирувчи моддалардан фойдаланишни қисқартиришни тезлаштиришни дастлабки амалга ошириш» жамғармасининг ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида етказиб берилди.

Лойиҳа доирасида Фарғона ва Андижонда иккита Хладагентларни рециркуляция қилиш ва улардан қайта фойдаланиш маркази ташкил этилди. Жами бешта шу каби марказ ташкил этилади, замонавий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланадиган давлат ва хусусий корхоналар сони эса 100 дан ошади.

Музлаткич ускуналари ва иқлим техникаларидан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатишни яхшилаш келгусида атмосфераган озон емирувчи моддаларнинг назоратсиз чиқариб юборилиши даражасининг камайишига хизмат қилади.