Тошкентдаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида 16 сентябрдан йўл ўтказгич қурилиши бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ишлари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Олти қатор йўл тушадиган янги кўприкнинг узунлиги 600 метрни ташкил этади.

Ҳокимият ушбу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган йўл ҳаракатидаги чекланишлар ҳамда тирбандликлар ҳақида огоҳлантириб, ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўради.