15 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида 4 декабрда ўтказиладиган Президент сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг хабар қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида 14та сайлов округи тузилди.

Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Сайлов округлари рўйхати