Чоршанба куни Facebook-гуруҳлардан бири «Водители Намангана» аъзолари Ўзбекистоннинг биринчи Президенти қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга велосипедда борган Ҳусан бобонинг уйида меҳмон бўлди. 75 ёшли оқсоқол 500 километрдан зиёд масофани икки ғилдиракли транспортда босиб ўтди.

Гуруҳ маъмури Максим Семаевнинг айтишича, гуруҳ аъзолари томонидан тўпланган маблағ миллий музлаткич харид қилишга етди. Шунингдек, акция доирасида Наманганнинг Чортоқ туманидаги Караскан қишлоғида истиқомат қилувчи отахонга Германияда ишлаб чиқарилган велосипед ҳам тортиқ қилинди.

«Кейинги йили у билан ҳажга бораман», — деди бахтиёр Ҳусан ота. Фахрийга «Билайн» компанияси томонидан ҳам тортиқ қилинди — чиройли рақамли сим-карта.

Ҳусан отанинг айтишича, у 1941 йилда таваллуд топган, армияда хизмат қилиб, бутун умр Карасканда яшади, маҳаллий колхозда бригадирлик қилди. Айни пайтда ҳам фермер сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.