Тезюрар Afrosiyob электропоезди 15 сентябрдан Тошкент-Самарқанд- Бухоро-Тошкент (762/761-рейс) йўналиши бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди, дея хабар қилмоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати.

Рейслар ҳар куни амалга оширилади. Тошкентдан жўнаш вақти — 8:00, Бухорога 11:47 да етиб боради. Ортга қайтиш рейси Бухородан 15:21 да бўлиб, Тошкентга 19:10 да етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Afrosiyob`нинг Тошкентдан Бухорога биринчи рейси 25 август куни амалга оширилган эди. Икки шаҳар ўртасидаги 600 километрдан зиёдроқ масофа 3 соату 20 дақиқа ичида босиб ўтилади. Одатдаги поездда эса бу йўл учун 7−8 соат сарфланган.

259 километрлик «Самарқанд-Бухоро» темир йўл участкасини электрлаштириш бўйича 16 ой давом этган лойиҳанинг умумий қиймати 400 млн доллар атрофидани ташкил этади.