14 сентябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига тайинланган Илҳомжон Неъматовни таништирди.

Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорга имзо чекди.