«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Алишер Султонов сешанба куни Москвада «Газпром» компанияси бошқарув раиси Алексей Миллер билан учрашди.

«Газпром» матбуот хизматининг хабар қилишича, тарафлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Жумладан, Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш, шунингдек, республика ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида сўз борган.

2015 йилда «Газпром» 6,38 миллиард куб метр ўзбек газини харид қилди.