Колумбияда бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи тур ўйинларида «А» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон ва Колумбия термалари учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўзининг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди, дея хабар қилди Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.

Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бошчилик қилаётган жамоа Аноров, Ирсалиев ҳамда Элибоевнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Бироқ ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганида Каро Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритишга муваффақ бўлди.