16 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси 71- сессиясининг биринчи ялпи йиғилиши бўлиб ўтади. Кун тартиби бандларидан «Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш» ҳам ўрин олган, хабар бермоқда «Жаҳон» АА.

Тадбирда БМТнинг беш минтақавий гуруҳи (Осиё; Африка; Шарқий Европа; Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси; Ғарбий Европа давлатлари гуруҳлари) номидан, шунингдек, мезбон давлат сифатида АҚШ делегацияси ҳамда Ўзбекистон делегациясининг чиқиш қилиши режалаштирилган.