Ўзбекистон Марказий банки 13 сетябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.

АҚШ доллари курси ўтган ҳафтага қараганда 5,49 сўмга ошиб, 2994,76 дан 3000,25 сўмга етди.

Жорий йил аввалидан бошлаб (2809,98 сўм) Америка доллари миллий валютага нисбатан 190,27 сўм ёки 6,7 фоизга қимматлади. 2015 йил давомида эса долларнинг сўмга нисбатан курси 16 фоизга қимматлаган эди.

Сешанба кунидан евронинг сўмга нисбатан курси 7,21 сўмга арзонлади ва 3367,29 сўмга етди, айни пайтда, Россия рубли 0,65 сўмга қимматлаб, 46,12 сўмни ташкил этди.

Марказий банк бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун ҳар ҳафтада валюталар курсини белгилайди.