Осиё чемпионлар лигаси 2016 чорак финал босқичи жавоб учрашувлари доирасида Ўзбекистоннинг «Локомотив» жамоаси «Бунёдкор» стадионида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» жамоасини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, хабар қилинди Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида.

Дастлабки учрашувда сафарда 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этган «Локомотив» ушбу учрашувда фақатгина ғолиб бўлиши лозим эди. Аммо 39-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Ушбу голга Кайо Фернандез муалифлик қилди.

Ушбу гол учрашувда ягона бўлиб қолди ва шу тариқа «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини чорак финал босқичида якунлади.