Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 12 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш учун ишчи ташриф билан Самарқандга келди, дея хабар қилди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Ислом Каримов қабрига гул қўйиш ва унинг оиласи билан учрашиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув бўлиб ўтади.