Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг тўртинчи куни ўзбекистонликлар икки олтин медалга сазовор бўлди. Ҳар икки медаль сузувчилар томонидан қўлга киритилди. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси «Газета.uz"га хабар қилди.

100 метр масофага брасс усулида сузишда Фирдавс Мусабеков 1:04.94 натижа қайд этди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Фотимахон Амилова 1:12.45 натижа билан жаҳон рекордини янгилади. Таъкидлаб ўтамиз, Амилова Ўйинларнинг учинчи медалига сазовор бўлиб улгурди.

6 та олтин, 4 та кумуш ва 11 бронза медали билан Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида Паралимпиаданинг 6-поғонасига кўтарилиб олди.