Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда старт олган Жаҳон чемпионати доирасида ўзининг илк учрашувини ўтказди, хабар қилди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Бу Ўзбекистон футзали тарихида Жаҳон чемпионатиларидаги дебют ўйин бўлди. «А» гуруҳи доирасидаги биринчи тур учрашувида Ўзбекистон Панамага қарши майдонга чиқиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кастреллон, Де Леон ҳамда Мена киритган голларга Ўзбекистон терма жамоаси Жавлон Аноровнинг бир голи билан жавоб бера олди.

Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйини 14 сентябрь куни, Тошкент вақти билан тонгги 6:00 да бошланади. Унда ўзбекистонликлар мусобақа мезбони — Колумбияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2016
1-тур, 11.09.2016
Кали, «Колизео эль Пуэбло»

Ўзбекистон — Панама 1:3
Голлар: Ж.Аноров (39) — Кастреллон (16), М.Де Леон (30), Ф.Мена (36)
Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 31, Ж.Аноров 34 — Ж.Браун 19, Э.Ривас 31