РИА Новости, Гамлет Матевосян — Арманистоннинг ҳукмрон Республика партияси пайшанба куни бўлиб ўтган ижро органи йиғилишида Карен Карапетяннинг бош вазирликка номзодини тасдиқланди.

Овик Абрамян пайшанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Абрамян мазкур лавозимга 2014 йилнинг апрелида тайинланган.

Абрамян ўз истеъфосини давлатни бошқаришда янги ёндашувларни амалга ошириш зарурияти билан изоҳлади. У ўз лавозими бажаришда Арманистон олдида турган муаммоларни ҳал этиш учун бор имкониятини ишга солганини қўшимча қилиб ўтди.