Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 8 сентябрдаги фармони билан Карим Масимовни бош вазир лавозимидан озод қилиб, уни Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинлади, дея хабар тарқатди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бакитжан Сагинтаев бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият бошлади.