8 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Мадани Тошкент шаҳрига ташриф билан келади, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Бўлажак учрашув ва музокараларда жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43 сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.