Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат 8 сентябрь куни қўшма мажлис ўтказади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида эълон қилинди.

Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала киритилган.