Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 9 сентябрга қадар очиқ эшиклар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, хабар қилди кутубхона матбуот хизмати.

Ҳафталик доирасида кутубхона бўйлаб унинг имкониятлари ва ресурслари билан таништирувчи экскурсиялар, тақдимотлар, илмий-таълимий хорижий электрон базалар билан ишлаш бўйича тренинглар ташкил этилмоқда. Ташриф буюрувчиларга Миллий кутубхона тарихи ва фаолияти тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилмоқда.

Очиқ эшиклар ҳафталиги тадбирларида қатнашиш бепул (кириш паспорт билан). Кутубхонада рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар акция иштирокчиси бўлиши мумкин — рўйхатдан ўтган ҳар 25- фойдаланувчига эсдалик совғалари топширилади. Рўйхатдан ўтиш нархи — 5000 сўм.