Тошкентдан Қарши ва Самарқандгача борадиган тезюрар поезд чиптаси нархи 15 фоизга қимматлашади, хабар қилди «Ўзтемирйўловчитранс» компанияси.

«Сотув куни 2016 йил 5 сентябрдан ва поезд жўнаш куни 2016 йил 20 сентябрдан №760/759 Тошкент-Қарши-Тошкент ва №762/761 Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 15% га оширилади», — дейилади хабарда.