Навоий тоғ-металлургия комбинатининг Зарафшондаги «Алпомиш» спорт клуби тарбияланувчилари бўлмиш ўзбекистонлик яхтачилар Қозоғистонда бўлиб ўтган елканли спорт кемаларининг халқаро «Қапчағай алангалари» мусобақасида иккита биринчи ўринни қўлга киритди.

10−18 август кунлари Қапчағай сув омборида бўлиб ўтган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон спортчилари иштирок этди. Мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, спортчилар Антон Терешенко ва Нурсултан Кабулов ўз синфида рақибларидан ўзиб, биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик яхтачилар мураббийи — Вячеслав Буткевич.