Асакадаги GM Uzbekistan ҚК заводи август ойидаги йиллик профилактикадан сўнг ўз ишини қайтадан йўлга қўйди, хабар қилди муассаса матбуот хизмати.

«Режали-эҳтиётдан қилинадиган ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, бугундан (5 сентябрь — таҳр.) Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди», — дейилади хабарда.

«Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида фаолият кўрсатмоқда», — қайд этди матбуот хизмати.