Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳамда мамлакатда 3 сентябрдан мотам эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги барча дипломатик миссиялари ва консуллик муассасаларида ҳамдардлик китоблари очилди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар қилди.

Эрта тонгдан ҳукумат ва парламент аъзолари, сиёсий, маданий, илмий-академик ва ишбилармон доиралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва оддий фуқаролар ўзбек халқига ҳамдардлик белгиси сифатида гуллар келтириб, ҳамдардлик китобига ўз қайдларини қолдирмоқда.