Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи дастлабки учрашувида Сурия футболчилари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, хабар қилди ЎзА.

«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин биринчи 3 очкони қўлга киритган Ўзбекистон жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Александр Гейнрих гол муаллифи бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Жанубий Корея Хитой устидан 3:2 ҳисобига устун келди.

Ўзбекистон термасининг навбатдаги учрашуви 6 сентябрь куни Қатар термасига қарши кечади.