30 август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016 2017-йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига кўра вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Россия томонидан ТИВ МДҲ Биринчи департаменти директори Михаил Евдокимов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Маслаҳатлашувлар давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.