Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари томонидан 29 август куни Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасида очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Душанба куни Қирғизистонда 27 август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек-Ўш автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди.