Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Президенти Сержо Маттареллега ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мактубда Ислом Каримов 24 август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила натижасида қурбон бўлганлар сони 240 нафардан ошди. Икки мингдан зиёд жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди.