Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 25 августда «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони, «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланганлар рўйхати келтирилган.

Жами бўлиб 181 фуқаро тақдирланди. Улардан бири — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси «Қўриқлаш» бошқармаси алоҳида батальони отряд командирининг ўринбосари Ермахамед Абдувалитов ўлимидан сўнг «Жасорат» медалига лойиқ топилди.