3 сентябрдан 2016−2017 хаваскорлик ва спорт овчилиги мавсуми очилади, хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

5та давлат ўрмон хўжалиги ва 40 дан зиёд овчилик-балиқчилик хўжаликларида ов иштиёқмандлари чўл тулкилари, қуёнлар, чўчқа ва бошқа ёввойи ҳайвонларни учратиши мумкин. Мавсумда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиш даражасини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасида ов ва балиқ тутиш қоидаларига қатъий риоя этиш зарур.

Овчилик-балиқчилик хўжаликлари ҳам, ўз навбатида, муҳофаза ва биометрик тадбирлар: ҳайвонларни озиқлантириш, жонивор-зараркунандаларга қарши курашиш, ҳайвонлар популяцияси ҳисобини амалга оширишга мажбур.

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсат олган барча овчиларга ўзи билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, овчилик чиптаси, ўқотар қуролдан фойдаланилган тақдирда, уни сақлаш ва олиб юриш учун ҳужжатларни олиб юришни эслатиб ўтди.

Овчилик мавсуми мобайнида Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан мунтазам равишда ёввойи ҳайвонларни овлашга ажратилган квоталардан фойдаланиш юзасидан мониторинг олиб борилади.