26 август куни UZ ҳудудидаги доменлар сони 29 минглик кўрсаткичдан ўтди. Бу ҳақда Миллий домен ҳудуди маъмурияти хабар берди.

Маъмурият сайтидаги статистика йил бошидан буён ўсиш (25,3 минг домен) 3645 домен номига ёки 13,9 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Мазкур давр мобайнида 8500 дан ортиқ янги доменлар рўйхатдан ўтиб, қарийб 5000 таси ўчирилди.

46 фоиз доменлар жисмоний шахсларга тегишли, 90 фоизи Ўзбекистон резидентлари томонидан рўйхатга олинган. 68 фоиздан кўпроқ домен номлари хостингларга бириктирилган бўлиб, уларнинг ярмига яқини мамлакат ичида жойлашган.