Боксчи Фазлиддин Ғоибназаров Бразилияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди.

64 килограмгача вазн тоифасида Ўзбекистон спортчиси Озарбайжон вакили Коллазо Сотомайор устидан ғалаба қозонди.

Ғоибназаров олтингача бўлган йўлда конголик Дивал Дзамалоу, ҳиндистонлик Маножа Кумар, америкалик Гэри Рассел ва россиялик Виталий Дунайцевни мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон термаси учун тўртинчи олтин медални олиб берган Ғоибназаров Риода мамлакат боксчилари орасида олий мукофотни қўлга киритган учинчи боксчи бўлди.

Тўрт олтин, икки кумуш ва етти бронза, жами 13 медал билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 21-, бокс бўйича эса биринчи ўринни банд этди.