Ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев шанба куни бокс бўйича бўлиб ўтган Олимпия яккалигида 75 килограмгача вазн тоифасида кубалик Арлен Лопесдан очколар ҳисобига мағлубиятга учраб, кумуш медал соҳибига айланди.

Ундан аввалги жангларда 20 ёшли Мелиқўзиев австралиялик Дениэл Льюис, ҳиндистонлик Викас Кришан Ядав ва Мексика вакили Мисаэл Родригесни мағлубиятга учратган эди.

Бу Ўзбекистон термаси хазинасидаги иккинчи «кумуш» бўлди. Биринчи кумуш медал боксчи Шаҳрам Ғиёсов томонидан қўлга киритилган эди. Ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган жами медаллар сони эса тўққизтага етди.