Жума кунининг иккинчи ярмидан Click тизими ва SMS орқали Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларини билиш имконияти тақдим этила бошланди.

20 август куни 9:00 дан бошлаб эса олий таълим муассасалари ҳудудида ҳам имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Айни пайтда Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали ҳам натижаларни билиш мумкин.