Жума кунидан бошлаб пойтахтдаги Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидан ўтган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун бутунлай ёпилади.

Ҳокимият ахборот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, бу ерда майсазорли яшил ҳудуд ташкил этилиб, фонус ва ўриндиқлар билан таъминланади.

Ҳокимиятдан ваъда қилинишича, бу ерда вокзал атрофи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли учун янгича ечимдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.