Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 18 август куни мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Италия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Риккардо Манарани қабул қилди, дея хабар бермоқда ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Элчининг икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси қайд этилди.

Ўзбекистондаги беш йиллик хизматини сарҳисоб қила туриб, элчи ўз маъсулиятли вазифасини муваффақиятли бажариши ва элчихонанинг самарали фаолият кўрсатишига яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди.