Ўзбекистонлик боксчилар Фазлиддин Ғоибназаров ва Шаҳобиддин Зоиров Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари финалига чиқди, хабар берди ЎзА.

Вазни 64 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашаётган Ғоибназаров ярим финалда россиялик жаҳон чемпиони Виталий Дунайцевни мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.

Вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида рингга чиққан Зоиров венесуэлалик Йоэль Сегундо Финолни енгди ва Олимпия олтин медали учун баҳсни давом эттирадиган бўлди.