Ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров бокс бўйича Олимпия мусобақаларида 52 кг вазн тоифасида ярим финалга йўл олиб, совринли ўринлардан бирини кафолатлади.

Чоршанба куни бўлиб ўтган чорак финалда 23 ёшли ўзбекистонлик 24 ёшли Озарбайжон спортчиси Элвин Мамишзада устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 1/16 финалда Зоиров ирландиялик Брендан Ирвинни, 1/8 финалда эса АҚШ вакили Антонио Варгасни мағлубиятга учратган эди.

19 август куни бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсида Шаҳобиддин Зоиров венесуэлалик спортчи Йоэль Ривасга қарши рингга чиқади.