Ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев пайшанба куни бокс бўйича Олимпия мусобақасида 56 килограмгача вазн тоифасида кубалик Робейси Рамиресдан мағлубиятга учраб, бронза медалини қўлга киритди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси ғазнасидаги медаллар сони саккизтага етди: иккита «олтин», битта «кумуш» ва беш бронза медали.