Ўзбекистонлик беш ўқувчи математика бўйича халқаро олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» АА. Singapore International Math Olympiad Challenge 13−14 август кунлари Сингапурда бўлиб ўтди.

Фан олимпиадасида Абдураҳим Арипов, Муҳаммадамин Раҳмонбердиев, Абдулла Ғайратуллаев, Марина Тен ва Владислав Галперин олтин медални қўлга киритган бўлса, Данияр Монке, Алина Ювакаева, Роман Галперин, Жавоҳир Рустамхонов, Абдулазиз Норхўжаев, Нозима Одилова, Бунёд Каримий ва Улуғбек Тўхтасинов кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Абдуқодир Абдурашидов, Алижон Юсупов, Жасурбек Рустамхонов, Диана Монгке, Беҳруз Шукуриллаев, Зиёда Хожимуҳамедова, Асадулла, Рухсорахон ва Исторахон Нуруллахўжаева «бронза» билан тақдирланди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар муваффақиятини Сингапур коммуникация ва ахборот вазири Чи Хонг Тат ва Сингапур халқаро математика мусобақаларини ўтказиш маркази директори Генри Онг алоҳида таъкидлаб ўтди.

Танловда 15 мамлакатдан 760 ўқувчи иштирок этди. Саралаш турнири гуруҳларда ташкил этилиб, мазкур босқичда иштирокчилар ребус ва математик топшириқларни бажарди. Дастлабки саралашдан ўтган ўқувчилар финал босқичида ўз ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритди.